Ўзбекистон

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс (ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

 

Бунда ташаббус кўрсатувчи бевосита Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига (ижарага берувчига):

 

—давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини;

 

—балансда сақловчини (бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон тақдим этади.

 

 

Таклифлар шу куннинг ўзида кўриб чиқиш учун ижарага берувчига юборилади.

 

Шунга кўра, ижарага берувчи 2 кун муддатда балансда сақловчига давлат мулкини ижарага бериш бўйича муносабат билдириш юзасидан сўров юборади.

 

Ижарага берувчи балансда сақловчининг аризаси келиб тушгандан 2 кунда давлат мулкини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали онлайн-аукцион савдосига чиқаради.

 

Ижарага олувчи томонидан ижтимоий соҳа объекти таркибидаги ерда:

 

➖бинолар ва иншоотлар, жумладан, ер ости иншоотларини қуриш (енгил конструкцияли иншоотлар бундан мустасно);

 

➖кўнгилочар объектлар фаолиятини ташкил этиш (маданият объектларининг ер участкалари бундан мустасно) тақиқланади.

 

Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати:

 

—бир ижара шартномаси доирасида 6 йил;

 

—нодавлат профессионал таълим ташкилотлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун 10 йил этиб белгиланади.

 

Давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда, ижарага бериш муддати 3 йил этиб белгиланади.

 

Кўчмас мулк 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

 

Автомототранспортлар савдо платформаси воситасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда, ижара шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди.

 

Ижарага берилаётган мулкларни ҳисобга олиш ва маълумотлар базасини юритиш ижарага берувчи томонидан online-ijara.uz ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди | Zamon.uz