Хоразмда тарбиячилар болаларни калтаклаб дарс ўтди
Ҳолатга ММТ бошқармаси расмий изоҳ берди.

Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган.
Ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу вазиятни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган.
Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун ёрдамчи мазкур МТТ тарбиячилари Р.М. ва А.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.







