Президент бозорларда аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётган муаммоларни санади
Йиғилишда бозорларимизнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилишда бозорларимизнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.
Бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Шу муносабат билан бозорларимизни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатимизнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Миллий маданиятимизни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.








