Ўзбекистонда салкам 20 даражагача илиқ бўлиши кутиляпти
Дам олиш куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади.

23-24 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига жанубдан илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.
Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат +12...+17 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳам ҳаво илиқ бўлади, якшанба кунига бориб, ҳарорат кечаси +2...+7 даражагача кўтарилади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 24 декабрь, якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, Фарғона водийсининг айрим жойларига туман тушиши кундузи ҳам сақланиб туради.
24 декабрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Пойтахтда 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.







