Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда
Бу бўйича Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди.

Жорий йилнинг 26-27 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 26-27 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 М/С гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва тоғли ҳудудларда 25-28 М/С гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиққача пасаяди.







