Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди
Президент МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига борди.
“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди.
Эртага мамлакат етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.







