Ўзбекистон

Тошкентда яна бир неча киши ушланди

Пойтахтда “Долзарб қирқ кунлик” доирасидаги тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Тошкентда яна бир неча киши ушланди

 

Пойтахтда давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қуйидаги шахслар бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланган:

 

1973 йилда туғилган Фазлиддин Камалов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

1954 йилда туғилган Ниёз Ибодов (Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

1972 -йилда туғилган Лутфилла Умаров (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми, 276-модда);

1997 -йилда туғилган Фозил Эркинов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

1985 йилда туғилган Бегзод Саидов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

1996 йилда туғилган Шерзоджон Самандаров (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

1988 йилда туғилган Едгар Асатиллаев (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

2000 йилда туғилган Иззатилла Аҳмаджонов (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

1973 йилда туғилган Сирожиддин Муминов (Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми);

 

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

 

Фуқаролар агар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Телеграм рақамига мурожаат қилиши сўралган. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"