Ўзбекистон

Хонадонларга Ўзбекистон байроғини ўрнатишда раҳбарлар намуна бўлиши кераклиги айтилди

Бу ҳақида Зоир Мирзаев ёшлар билан очиқ мулоқотда гапирди.

Хонадонларга Ўзбекистон байроғини ўрнатишда раҳбарлар намуна бўлиши кераклиги айтилди

 

23 декабрь куни Зоир Мирзаев ва сектор раҳбарлари вилоятдаги мавжуд шаҳар ва туманда истиқомат қилувчи ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Учрашувда вилоят ҳокими Ўзбекистон байроғини хонадонларга ўрнатиш ҳақида гапириб, давлат ташкилотида ишловчи, сиёсий фаол раҳбарлар бунда намуна кўрсатиши кераклигини айтган.

 

«Хабарингиз бор, Ўзбекистонда шу пайтгача давлат байроғини давлат муассасаси томидан бошқа жойга осиш мумкин эмасди. Тўғрими, хонадонларга осишга рухсат берилдими? Қайси етакчининг томида давлат байроғи осилган турибди? Қайси маҳалла раисининг ёки қайси вилоят ташкилоти раҳбари уйининг томида давлат байроғи осилган турибди?

 

Кечирасизку, давлат сиёсати ичида юрган одам бу - ўрнак, бу шахсий намуна. Бошқа давлатларга борсангиз, балконларда минглаб байроқлар осилган турибди. Ким намуна кўрсатади? Бу ерга сиёсат ичида юрган, энг илғор қатлам йиғилган, келажак эгалари йиғилган», — дейди Зоир Мирзаев.

 

Ёшлар билан учрашувда маълумот берган Зоир Мирзаевга кўра, Тошкент вилояти аҳолисининг 50,02 фоизини ёшлар ташкил қилади.

 

Аввалроқ Ўзбекистон давлат байроғидан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилиб:

 

  • байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

  • байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

  • халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкинлиги белгиланганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.