Ўзбекистон

Навоийдаги турмада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осган.

Навоийдаги турмада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

 

Bugun.uz'нинг маълум қилишича, Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабр куни соат 14:40 ларда ИИВ ЖИЭК қошидаги турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этган.

 

Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган бўлиб, унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, махсус прокуратура суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

Биздаги маълумотларга кўра, 24 ёшли маҳкум Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кура, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-кисми (Қасддан одам ўлдириш) va 60-моддалари (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

2022 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент вилояти Олмалиы шаҳар судининг ҳукмига кура, у ЖКнинг 221-моддаси 2-қисми (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) va 60-моддалари билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 21 февралдаги ажримига асосан жазо муддати 14 йилга келтирилган. Маълум бўлишича, шу йилнинг 30 май куни Косон тумани судининг ажримига асосан ўталмай қолган 13 йил 4 ой жазо муддатининг 3 йилини турма тартибида ўташ белгиланган.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"