HUMO Air 2024 йилдан Ўзбекистонда янги йўналиш очади
Рейслар ҳафтада уч марта амалга оширилади.

HUMO Air авиакомпанияси 2024 йил 7 январдан бошлаб, янги Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўяди.
Рейслар ҳафатанинг чоршанба ва шанба кунлари Урганчдан Самарқандга соат 7:40 да, орқага – Самарқанддан Урганчга 9:25 да амалга оширилади.







