“Кинематография фидокори”га кимлар муносиб кўрилди?
"Ренессанс" кино уйида Президентнинг маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида берилган вазифаларни бажариш бўйича Республика кинематографлари форуми бўлиб ўтди.


"Ренессанс" кино уйида Президентнинг маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида берилган вазифаларни бажариш бўйича Республика кинематографлари форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди.
Кинематография агентлиги директори матбуот котиби, тизим ташкилотлари, хусусан, "Ўзбекфильм" киноконцерни, "Ёшлик" киностудияси, "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар" киностудияси вакилларининг 2023 йил ҳисоботи ва 2024 йилга мўлжалланган режалари тингланди.
Шундан сўнг Киноарбоблар ижодий уюшмаси раислигига сайлов бўлиб ўтди. Уюшма аъзоларининг кўп сонли овози билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчанов уюшма раислигига сайланди.


Куннинг иккинчи ярмида "Ўзбекфильм" киноконцерни павильонида концерт дастури ташкил этилди. Бир қатор киноижодкорлар "Кинематография фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди. Жумладан, кинодраматург Эркин Аъзам, режиссёр Темурмалик Юнусов, киношунос Хамидулла Акбаров, актёр Саид Мухторов, Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадали Абдуқундузов ва Гавҳар Зокирова ва бошқалар кўкрак нишони ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Одилов "Йилнинг энг яхши фаол ходими" деб топилди.










