Ўзбекистон

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чеккан автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чеккан автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

 

 

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш ходимлари  томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.

 

Натижада жорий йилнинг 28 декабрь куни мазкур қоидабузарлик "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги 87-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong русумли автобус ҳайдовчиси И.А. томонидан содир этилгани аниқланган.  

 

Ҳар бир ҳайдовчига йўналишда тартиб интизомни сақлаш, йўловчи ташиш қоидалари ва маданиятига риоя этиш ва корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилиш, шунингдек, ҳаракат вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланмаслик ва тамаки маҳсулотини истеъмол қилмаслик бўйича йўриқнома ўтказилган бўлиб, ҳар бир ҳайдовчидан юқоридаги талабларга риоя этиши юзасидан кафолат хати олинган.

 

Ушбу кафолат хатига асосланиб, автобусни бошқариш вақтида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиб, корхона ички тартиб қоидаларини  бузгани учун ҳайдовчига нисбатан қатъий чора кўрилиб, ҳайдовчи И.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чеккан автобус ҳайдовчиси ишдан олинди | Zamon.uz