Ўзбекистон

АИ-80 бензинига қўлланган солиқ имтиёзи муддати тугади

Аи-80 маркали бензин нархи ошганига изоҳ берилди.

АИ-80 бензинига қўлланган солиқ имтиёзи муддати тугади

Аи-80 маркали бензин учун акциз солиғига вақтинчалик нол ставка қўллаш даври 2023 йил 31 декабр куни якунига етди. Бугун, 1 январдан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бу маркадаги бензин 6800 сўмдан сотилмоқда.

 

Ижтимоий тармоқда эса арзон бензиннинг нархи ошгани хақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бунга изоҳ бериб, аслида нарх ошмаганини, балки имтиёз бекор бўлганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2022 йил 12 декабрдаги ва 2023 йил 23 февралдаги қарорлари билан 2023 йил 31 декабрга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилган.

 

Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилиши унинг етказиб бериш харажатини сезиларли даражада туширишга имкон берди. 2022 йили автобензиннинг нархи ушбу қарор қабул қилинишидан олдин 7500 сўмни ташкил этган бўлса, солиқ бўйича имтиёз қўлланилгач, 5700 сўмгача тушган.

 

Бугунги кунда автобензиннинг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига бозор тамойиллари асосида биржа савдолари орқали сотилиши ва унинг нархи эркин шаклланиши туфайли Аи-80 русумли автобензин 1 литри учун “Мустанг”да 8000 сўм, “Интранс Сервис”да 8400 сўм, “Пойтахт Ойл”да 8200 сўм, “ИБР”да 8000 сўм, “Арена Петрол”да 8000 сўм ва “Фатҳ Ойл”да 8200 сўмдан сотилмоқда.

 

Бозорда рақобатни шакллантириш ва давлат бюджетига тушмаган маблағлар ўрнини қоплаш мақсадида 2024 йилнинг 1 январидан мазкур солиқ имтиёзи бекор бўлди. Ушбу кундан бошлаб “Uzbekneftegaz” бренди остидаги АЁҚШларда Аи-80 русумидаги автобензиннинг чакана нархи 1 литр учун 6800 сўм этиб белгиланади", дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АИ-80 бензинига қўлланган солиқ имтиёзи муддати тугади | Zamon.uz