Янги йилнинг илк дақиқаларида Сурхондарёда уч эгизак туғилди
Ҳозирда уларнинг соғлиғи нормал ҳолатда.

Сурхондарё вилояти 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Уч эгизаклар ва уларнинг онасига вилоят ҳокимининг совғалари ҳамда байрам табриклари етказилган.
Ҳозирда она ва болаларнинг соғлиги нормал ҳолатда бўлиб, улар шифокорларнинг доимий назоратида.







