Ўзбекистон

Метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди

Кеча республикадаги заправкаларнинг 91 фоизи тўлиқ иш фаолиятида хизмат кўрсатган.

Метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

 

Унда қайд этилишича, соҳа корхоналари томонидан 670,6 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга 624,2 миллион кВт-соат электр энергияси етказиб берилган. Республикада табиий газ истеъмоли 446 миллион метр кубни ташкил қилган.  

 

Ушбу вақт оралиғида тизимда йирик авариялар ҳамда фавқулодда ҳодисалар рўй бергани йўқ. Барча тизим ташкилотларида 24 соатлик туну кун навбатчилик йўлга қўйилиб, махсус бригадалар электр энергияси ва газ таъминотида юзага келган носозликларни зудлик билан бартараф этган.  

 

Кеча, 3 январь куни эса электр станциялар орқали жами 234,1 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга 219,8 миллион кВт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 47,4 миллион кубометр табиий газ, 20,6 минг тонна кўмир ҳамда 2,4 минг тонна мазут ёқилди. Республика табиий газ истеъмоли 3 январь куни 150,8 миллион кубометрни ташкил қилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди. Барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларнинг иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида тизимли равишда йўлга қўйилмоқда. Кеча мамлакатимиздаги жами 1 минг 507 та метан заправканинг 1 минг 363 таси, яъни 91 фоизи тўлиқ иш фаолиятида ишлаган, — деди Ҳ.Тошхўжаев.  

 

Брифингда автобензин ва дизель ёнилғиси талабни қоплайдиган даражада етказиб берилаётгани ҳам таъкидланди. Унга кўра, 3 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 2 минг 607 тонна автобензин етказилган. Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 12,1 миллион метр куб табиий газ ҳамда 600 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.  

 

Электр қурилмалари ва газ таъминотида юзага келган носозлик ўз вақтида бартараф қилинмоқда. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Метан заправкаларга киритилган чекловлар олиб ташланди | Zamon.uz