Ўзбекистон

4 та аэропортда Tax Free тизими жорий этилди

Энди хорижий фуқаролар товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтариб олиши мумкин.

4 та аэропортда Tax Free тизими жорий этилди

2024 йилнинг бошида Навоий, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган “Tax Free” хизматининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва улар ўз фаолиятини бошлади.

 

“Tax Free” тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади. Кешбек тўлови амалга ошириладиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорида белгиланган. Булар қаторига сувенирлар, ёнғоқлар, мевалар ва қуритилган мевалар, чарм ва мўйнали маҳсулотлар, гиламлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар киради.

 

ҚҚС тўловини қайтариш учун «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва амалга оширилган харидлар чекини сканердан ўтказиш керак. Аэропортдан жўнаб кетаётганда, йўловчи рейсга рўйхатдан ўтиши керак, сўнгра бортга чиқиш талонини ва товарларнинг ўзини кўрсатган ҳолда у “Tax Free” хизматига мурожаат қилиши лозим. “Tax Free” тизимида рўйхатдан ўтган товарларни қўл юки сифатида қолдириш ёки уни рейсга рўйхатдан ўтиш пештахтасига қайтариб, багаж сифатида олиб ўтиш мумкин.

 

“Tax Free” хизматидан фойдаланиш учун товарларнинг умумий харид суммаси камида 1 миллион сўм бўлиши керак. Бундан ташқари, маҳсулот очилмаслиги ёки ишлатилмаслиги лозим. Солиқ қўмитаси ходимлари маҳсулотнинг барча мезонларга жавоб беришини текширгандан сўнг, кешбек расмийлаштиради. Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қайтариши мумкин. Кешбек йўловчининг картасига расмийлаштирилади ва тўловни қайтариш рўйхатга олинган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин амалга оширилади.

 

Бугунги кунда “Tax Free”  тизими Ўзбекистоннинг 9 та халқаро аэропортларида: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Урганч, Навоий, Қарши, Нукус ва Термизда жорий этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

4 та аэропортда Tax Free тизими жорий этилди | Zamon.uz