Ўзбекистон

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади

Таблоларда 14 турдаги маълумотларни акс эттириш режалаштирилган.

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади

 

Яккасарой туманида декабрь ойи бошида олиб борилган ободонлаштириш ишлари пайтида шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига ўзгарувчан маълумот таблоси ўрнатди. Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.

 

Шаҳар маъмурияти таблодан фойдаланишни 2019 йилнинг баҳоридаёқ бошлаган эди. Ўшанда экранларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида огоҳлантиришлар берилган, 2020 йилги карантин пайтида эслатмалар қўшилган эди. Шаҳарда жами саккизта экран бор эди. Тўғри фойдаланилмагани сабабли, маълум вақт ўтгач, таблолар ишлашдан тўхтади ва йўллар устида қора тўртбурчаклар каби осилиб қолди.

 

2023 йил кузида Рақамли ривожланиш департаменти маълумот таблоларини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди.

 

Янгиланган таблоларда 14 турдаги маълумотларни акс эттириш режалаштирилган. Масалан, бирор коммунал муаммо ёки йўлларда тўсиқлар пайдо бўлса мурожаат қилиш керак бўлган диспетчерлик хизматларининг контактлари; шаҳардаги ҳаво сифати ҳақидаги статистик маълумотлар, об-ҳаво маълумотлари, тез ёрдам машиналарини ўтказиб юбориш зарурати ҳақидаги эслатмалар ва бошқалар.

 

Таъмирлаш ишлари тугаллангач, саккизта таблонинг барчаси ўз жойига қайтади: иккита экран — "Минор" метро бекати яқинидаги чорраҳага, иккитаси — Мустақиллик шоҳкўчаси ва Оққўрғон кўчаси чорраҳасига, биттаси — Шаҳрисабз кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси кесишган чорраҳага, иккитаси эса "Тошкент" аэропортига. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.