Ўзбек меъмори дунёнинг 100 та аёл меъмори қаторига кирди
Китобнинг расмий тақдимоти 23 январда Лондонда бўлиб ўтади.

Таҳмина Турдиалиева Британия меъморлари Қироллик институти (РИБА) томонидан нашр этилган дунёнинг 100 нафар меъмор аёллар фаолияти ҳақидаги китобга киритилди.
Китобнинг расмий тақдимоти Лондонда 23 январда бўлиб ўтади.
Сўнгги ўн йил ичида архитектура дунёсида гендер мувозанатига интилиш кучайди. Меъмор аёллар меҳнати ва ютуқлари нисбатан эътибордан четда қолмоқда.
Ушбу РИБА нашри аёлларнинг архитектуравий муҳитга қўшган ҳиссасини ҳақли равишда эътироф этади ва нишонлайди.
«100 women architects in practice» - бу бутун дунё бўйлаб ажойиб аёл-меъморларнинг бой, хилма-хил ва қизиқарли фаолияти ҳақидаги китобдир.
Нашрда ўзбек меъморининг Тошкентда амалга оширилган объектлари – Коррупцияга қарши кураш агентлигининг Шота Руставели кўчасидаги маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг сояли конструкцияси тақдим этилган.







