Пентагон раҳбари янги йилдан бери касалхонада. У саратон билан курашмоқда

Байден салкам 10 кун аввал касалхонага ётқизилган 70 ёшли Ллойд Остиннинг касаллик ташхиси ҳақида кеча, 9 январь куни эрталаб билган. У ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилганини эшитиб, "ғазаб отига минди".

Пентагон раҳбари янги йилдан бери касалхонада. У саратон билан курашмоқда

 

Оқ уй расмийларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден салкам 10 кун аввал касалхонага ётқизилган 70 ёшли Ллойд Остиннинг касаллик ташхиси ҳақида кеча, 9 январь куни эрталаб билган. У ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилганини эшитиб, "ғазаб отига минди".

 

"Бугун эрталабгача Оқ уйда ҳеч ким вазир Остинда саратон борлигини билмас эди", — деди Миллий хавфсизлик кенгашининг алоқа бўйича директори Жон Кирби.

 

Бу шуни англатадики, Байден Остин касаллиги ҳақида жамоатчиликдан бир неча соат олдин хабар топган.

 

Оқ уй вакилининг билдиришича, Байден ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилгани ҳақидаги хабарга ғазаб билан муносабатда бўлган.

 

"Бундай бўлмаслиги керак. Бу воқеа бошқа такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Вазирлар маҳкамасининг ҳар бир аъзоси бу лавозим имкон қадар шаффоф бўлиш масъулиятини юклашини билади", — дея АҚШ президентининг сўзларини келтирган Жон Кирби.

 

Унга кўра, Байден ҳукуматда бундай ҳолатлар бўйича тартиб қайта кўриб чиқилишини истаяпти. Вазирликларга тегишли хат аллақачон юборилган.

 

Президент Мудофаа вазирига тезроқ тузалиб кетишини тилайди, деди Кирби. Байден Остин билан 2025 йил бошида тугайдиган ваколат муддатининг охиригача қолишни режалаштиряптими, деган саволга, Кирби: "Ҳа" деб жавоб берди. 

 

Пентагон Остиннинг соғлиги ҳақида маълумот берди

 

Аввалроқ Пентагон АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин саратон туфайли касалхонада даволанаётганини маълум қилиб, вазирнинг касаллиги дастлабки босқичда аниқлангани ва унинг тузалиб кетиш истиқболлари "аъло даражада" эканини маълум қилганди. Маълум бўлишича, Остин янги йилдан бери касалхонада.

 

Бундан ташқари, Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид ҳарбий госпиталининг ваколатхонаси хабарида айтилишича, Пентагон раҳбарига декабр ойи бошида саратон ташхиси қўйилган. Рождество арафасида Остин минимал инвазив жарроҳлик амалиётини ўтказди. Вазир "операциядан ҳеч қандай муаммосиз тикланиб, эртаси куни эрталаб уйига қайтди", дейилади хабарда. 

 

Аммо янги йил куни вазир касаллик асоратлари туфайли яна касалхонага ётқизилди. Дастлабки текширувда пешоб йўллари инфекцияси аниқланган ва 2 январь куни у жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шундан сўнг, шифокорларнинг таъкидлашича, Остин тузалиб кетди ва унинг "тўлиқ тикланиши" кутилмоқда, аммо бу жараён узоқ давом этиши мумкин. "Вазир Остин касалхонада бўлган пайтида ҳушини йўқотмади ёки умумий беҳушликда бўлмади", дея маълумот берган касалхонада. 

 

Республикачилар: Остинни истеъфога чиқиши керак

 

Остиннинг касаллиги билан боғлиқ бир неча кунлик ноаниқлик мухолифатдаги республикачилар кескин танқидига сабаб бўлди. Бир қатор сиёсатчилар мудофаа вазири истеъфосини талаб қилмоқда. Улар Россиянинг Украинадаги уруши ва Яқин Шарқдаги кескин вазият ҳолатида идора бошлиғининг йўқлигида Пентагонни ким бошқараётганини тушунмаяпти.

 

Қўшма Штатларда жамоатчилик юқори лавозимли сиёсатчиларнинг соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумот олиши одат тусига кирган. 

 

Ллойд Остин 2021 йилда ваколат муддати бошланганидан бери Байден жамоаси аъзоси. У Пентагонга раҳбарлик қилаётган биринчи афроамерикалик бўлди. 2016 йилгача АҚШнинг амалдаги мудофаа вазири Яқин Шарқда жойлашган АҚШ кучлари қўмондони бўлган. Бу лавозимда у АҚШнинг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги миссиялари учун масъул эди. АҚШ армиясидаги 40 йилдан ортиқ фаолиятининг бошида Остин Германияда хизмат қилган. 

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Пентагон раҳбари янги йилдан бери касалхонада. У саратон билан курашмоқда | Zamon.uz