Ўзбекистон

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида уй шароитида қалбаки пул тайёрлаш ва уларни муомалага киритиш билан шуғулланган шахс фош этилди.

 

Аниқланишича, Асака туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган фуқаро 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотлардан иборат жами 297 млн сўмлик пулларни шартли харидорга 148 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада уйда қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, «Epson» русумли принтер, А4 ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳамда қоғоз кесувчи ускуналар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Ҳолат юзасидан ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов доирасида гумонланувчининг жиноий алоқаларини аниқлаш ҳамда ишга алоқадор бошқа ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.