Ўзбекистон

«Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Иштирокчиларнинг старт пакетлари 12 январь куни берилади.

«Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

14 январь куни иккита муҳим давлат санаси – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш кунида «Humo Arena» старт-финиш майдончасида «Men G’olib» анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

 

Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 км, 10 км ва 1 км масофада «Family Run» (оилавий оммавий югуриш мусобақаси). Ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. 14 январь куни иштирокчиларнинг йиғилиши 07:00 да бошланади, мусобақага 08:00 да старт берилади.

 

«Men G‘olib» кубоги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ўйналади.

 

Иштирокчиларнинг старт пакетлари 12 январь куни, соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерациясида, қуйидаги манзилда берилади: Ислом Каримов кўчаси, 98, мўлжал – «Пахтакор» стадиони.

 

Иштирокчининг старт пакетига қуйидагилар киради:

 

· Старт кўкрак нишони (1 дона);

· My Laps чипи;

· бафф;

· футболка;

· 4 та тўғноғич

 

Белгиланган вақт лимитида масофани югуриб ўтган барча иштирокчиларга «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси учун махсус ишлаб чиқилган финишчи медаллари топширилади.

 

Спорт тадбирини ўтказиш шартлари билан батафсил танишиб чиқиш учун Енгил атлетика федерациясининг сайтида «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақасининг низоми жойлаштирилган.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"