Ўзбекистон

Ўтган йилги савдо жараёнларида 20 мингдан ортиқ рақобатга зид ҳаракат аниқланган

Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2023 йилда давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди.

Ўтган йилги савдо жараёнларида 20 мингдан ортиқ рақобатга зид ҳаракат аниқланган

 

Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат ва таҳлил ишлари амалга ошириб келинмоқда.

 

Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2023 йилда давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди.

 

Шундан, буюртмачилар томонидан 18 738 та (30 %) савдолар жараёнида 27 730 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди.

 

Хусусан, Қўмита марказий аппарати мутахассислари томонидан жами 23 296 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижасида буюртмачилар томонидан 5 118 та (21,9 %) савдолар жараёнида 7 640 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳудудий бошқармалари томонидан эса жами 39 196 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижасида буюртмачилар томонидан 13 620 та (35 %) савдолар жараёнида 20 090 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.

 

Шунингдек, қонун бузилишларининг рақобатга зид ҳолатлар кесимида ўрганилганда 70,0 % ҳолатлар савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибни бузиш (баҳолаш мезонларини белгиламаслик, аффилланганлик ҳолатлари, нотўғри баҳолаш, шартнома тузишни рад этиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олмаслик ва б.) билан боғлиқ бўлса, 30,0% да Савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш (иштирокчиларни асоссиз четлаштириш, айрим иштирокчиларга имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, ҳаддан зиёд юқори техник талаблар белгилаш, етказиб бериш муддатларини қисқа белгилаш, савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча хизматларни киритиш кабилар ташкил этади.

        

Мисол учун, 

 

1.   “ Milliy bank” АЖ томонидан бошланғич қиймати 20,4 млрд сўмга тенг бўлган “Андижон вилоятидаги банк филиалининг янги биносини қуриш” учун ўтказилган тендерда иштирокчиларни асоссиз харид тартиб таомилларидан четлатилганлиги аниқланган. Танлов натижаси Қўмитанинг кўрсатмасига асосан буюртмачи томонидан бекор қилиниб, тендер савдолари такроран ўтказилган.

 

2.  Хоразм вилояти Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан 5 та лотда қиймати 5,6 млрд сўмга тенг бўлган махсус техникаларни харид қилиш учун ўтказилган танлов савдоларида иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатларини баҳолашда хато ва камчиликларга йўл қўйилган ва бу ҳолат харид натижасига таъсир кўрсатган. Танлов натижаси Қўмитанинг кўрсатмасига асосан буюртмачи томонидан бекор қилиниб, тендер савдолари такроран ўтказилган.

 

3. “O‘rta Chirchiq GESlar kaskadi” УК томонидан ўтказилган махсус техник жиҳозлар хариди бўйича бошланғич нархи 3 млрд 550 млн сўм бўлган 2 та лот танловида иштирокчиларни асоссиз равишда четлаштирилган ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатлар аниқланган. Қўмита махсус комиссияси қарори билан “O‘rta Chirchiq GESlar kaskadi” УКга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган.

 

4. Фарғона вилояти 2-сон туманлараро фтизиатрия диспансери томонидан бошланғич қиймати 969,9 млн сўм бўлган “Рақамли рентген аппарати флюорография билан” харидларида рақобатни чеклашга олиб келадиган талаблар киритилган. Танлов натижаси Қўмита томонидан қўзғатилган иш доирасида буюртмачи томонидан ихтиёрий бекор қилиниб, савдолар такроран ўтказилган. 

 

5. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 44 та мактабларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хоналарини ташкил қилиш ва ускуналар билан таъминлаш бўйича бошланғич қиймати 1.6 млрд сўм бўлган танловларда савдоларни ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларининг бузилиши ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шарт-шароитлар яратиб берганлик ҳолатлари аниқланган. Танлов натижаси Қўмитанинг кўрсатмасига асосан буюртмачи томонидан бекор қилиниб, такроран ўтказилган. 

 

Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан қонун бузилишига йўл қўйган 500 га яқин мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўтган йилги савдо жараёнларида 20 мингдан ортиқ рақобатга зид ҳаракат аниқланган | Zamon.uz