Жаҳон

Британиялик машҳур актёр мурожаат билан чиқди

Стивен Фрай қирол гвардияси аскарлари қалпоқларини тайёрлашда ҳақиқий айиқ териси ишлатилишидан норози.

Британиялик машҳур актёр мурожаат билан чиқди

Британиялик машҳур актёр Стивен Фрай мамлакат ҳайвонлар фаровонлиги тарғиботчилари билан ҳамкорликда жиддий мурожаат билан чиқди. 

 

Актёр қирол гвардияси аскарларидан ўзларининг узун қалпоқларини тайёрлашда ҳақиқий айиқ терисидан фойдаланишни бас қилишларини талаб қилмоқда.

 

Маълумки, қизил либос кийган аскарлар асрлар давомида шаклланган анъанага кўра, тантанали тадбирларда ўзларининг “басби” дея номланувчи бош кийимларида кўриниш беришади.

 

Ҳозирда актёр ҳукуматдан уларни сунъий мўйналардан тайёрланиши ва бу орқали айиқлар овланишининг тўхтатилишини сўрамоқда.

 

"Анъана ҳеч қачон шафқатсизлик учун баҳона бўлолмайди”, — дея таъкидлаган Стивен Фрай ўз мурожаати давомида.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Британиялик машҳур актёр мурожаат билан чиқди | Zamon.uz