Ўзбекистон

Тошкентда Ўзбекистон—Хитой муносабатларига бағишланган конференция ўтказилди

Унда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Тошкентда Ўзбекистон—Хитой муносабатларига бағишланган конференция ўтказилди

Бугун, 12 январь куни Тошкентда “Янги даврда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик” мавзусида гибрид форматдаги конференция бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов конференция иштирокчиларига мурожаатида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

 

 

Биринчидан, бу икки томонлама стратегик мулоқотни янада мустаҳкамлашдир. Бу умумий позициялар ва халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича манфаатларни илгари суриш учун минтақавий ва глобал тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни кучайтиришни англатади.

 

Бу қадам мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши учун қулай ташқи шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

 

Иккинчидан, экспертнинг таъкидлашича, янги иқтисодий мулоқотни шакллантириш ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш орқали савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг объектив зарурати бор.

 

Мутахассиснинг ишончи комилки, бунга саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, ўзаро саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни мутаносиб равишда ошириш, самарали савдо-логистика инфратузилмасини барпо этиш орқали эришиш мумкин.

 

Шу муносабат билан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни учинчи давлатлар бозорларида сотиш учун иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқларига Хитой сармоясини жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Учинчидан, Э. Ариповнинг сўзларига кўра, замонавий транспорт ва логистика коммуникацияларини ривожлантириш, мамлакатлар иқтисодиётларининг жаҳон бозорлари учун очиқлиги, уларнинг иқтисодий марказлар билан алоқаларини ривожлантириш муҳим йўналиш ҳисобланади.

 

Бунинг учун эксперт мавжуд транспорт йўлакларини ривожлантириш ва янгиларини очиш, жумладан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль ва темир йўли, Транс-Афғон йўлаги “Бир макон, бир йўл” ташаббусини амалга ошириш нуқтайи назаридан алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

 

СМТИ вакили "яшил энергия" га мувозанатли ва изчил ўтиш энг муҳим устувор вазифа бўлиб қолмоқда, дея фикр билдирди.

 

Бу борада Хитойнинг бой тажрибаси ва сармоясини қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга жалб этиш, қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт каби соҳаларга замонавий ресурсларни тежовчи ва экологик тоза технологияларни жорий этиш муҳим роль ўйнаши мумкин, деб ҳисоблайди.

 

"Бунинг учун аллақачон етарли асос бор. о ътган йили Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида Хитой компанияси рекорд муддатда умумий қуввати 1000 мегаватт бўлган иккита қуёш станциясининг биринчи босқичини қуришни якунлади”, — дея хулоса қилди Элдор Арипов.

 

Эслатиб ўтамиз, СМТИ томонидан Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган конференцияда сиёсат, хавфсизлик, савдо-инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 

 

 

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази  – Евроосиё минтақасидаги мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таҳлил қилиш ва ўрганишга қаратилган Хитойдаги етакчи тадқиқот институти. У 1989 йилда ташкил этилган. У ХХР раҳбариятига Хитой ва Евроосиё маконидаги мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот, маслаҳатлар ва сиёсий тавсиялар беради.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда Ўзбекистон—Хитой муносабатларига бағишланган конференция ўтказилди | Zamon.uz