Ўзбекистон

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

 

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга шифокор бурун ювиш муолажасини тавсия этади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас?

 

Бурун ювиш — терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади, — дейди мутахассис. — Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор.

 

Жумладан:

 

  • шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади;

 

  • томоқ ва ҳалқумда патоген микрофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади;

 

  • бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди;

 

  • бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади;

 

  • бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади;

 

  • операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради;

 

  • грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо.

 

Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин.

 

Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"