Таълим муассасалари учун ўқув-услубий фильмлар яратилади
Бу бўйича Ҳукумат қарори билан Низом тасдиқланди.

Ҳукумат қарори билан таълим муассасаларида дарс ўтиш учун ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра, ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳар йили 30 январгача Кинематография агентлигига тақдим этилади. Шунга кўра, Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.
Бунда фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.
Фильмларни жойлаштириш учун 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловаси яратилади.







