20 млн долларни ўзлаштиришда айбланган амалдор ўз ишига қайтди
Маълум қилинишича, унинг айби ўз исботини топмагани учун озод қилинган.

Ижтимоий тармоқларда 20 млн АҚШ доллари маблағни ўзлаштиришда иштирок этганликда гумонланиб Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров қўлга олингани айтилган хабарлар тарқалганди.
17 январь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Эркин Мансуров кўриниш берди.
Маълумотларга кўра, унинг айби исботланмагани сабабли ишдан олинмаган ва айни пайтда ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттирмоқда.







