Тошкентда қурилиш моллари сақланаётган контейнер ёниб кетди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида қурилиш моллари сақланаётган контейнер ёниб кетди.
Қайд этилишича, соат 17:16 да Бектемир тумани Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ўраб олиниб, 17:54 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.







