Ўзбекистон

Андижонлик эр-хотин 1 ёшли боласини уриб, кўмиб юборгани айтилди

Ҳолатга Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Андижонлик эр-хотин 1 ёшли боласини уриб, кўмиб юборгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.

 

Аниқланишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган A.Г. бўлиб, ҳозирги пайтда у (2016 йилдан бери) Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак A.Г. ва Б.И.ning 2019 йилда туғилган фарзанди Р.X. эканлиги аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск области ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, 19 январь куни Б.И ва A.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, просессуал тартибда ҳибсга олиндилар.

 

Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан A.Г. ва Б.И. га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.X. манфаатларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федерацияси тергов қўмитаси билан ҳуқуқий ҳамкорлик чораларини давом эттирмоқда. Бу борада қўшимча равишда маълумот берилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонлик эр-хотин 1 ёшли боласини уриб, кўмиб юборгани айтилди | Zamon.uz