Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Андижон шаҳрида 13 январь куни Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилини бошқариб кетаётган бўлган. Шу пайтда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.







