Андижондаги тез ёрдам бўлимида ёнғин чиққани айтилди
Ҳолат юзасидан ФВБ расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги тез ёрдам бўлимида ёнғин содир бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, фуқаро К.И.га тегишли буткада ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 21:18 да хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар Чинобод шаҳарчасига зудлик билан етиб келиб, ёнғинни соат 21:37 да бартараф этишган.
Ёнғин натижасида ёғоч қурилманинг 10 квадрат метри ёниб зарарланган. Фуқаролар орасида ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.







