Ўзбекистон

Экотизимларни сақлаш борасида Хитой тажрибаси ўрганилмоқда

Бу борада изчил ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Экотизимларни сақлаш борасида Хитой тажрибаси ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси билан барча соҳаларда бўлгани каби экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида ҳам изчил ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Маълумот учун, 2007 йил 3 ноябрда Хитой Халқ Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган. 2019 йилда эса Орол денгизи халқаро инновация маркази (ИИС) ва Хитой Фанлар академияси (ХИEГ) қошидаги Шинжон Экология ва география институти ўртасида Орол денгизи минтақасида илмий ҳамкорликни ривожлантиришга борасида келишувга эришилган.

 

Хитой Халқ Республикаси қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзининг Самарқандда ўтказилган (СРИС-21) — БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида иштирок этиши ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги яна бир муҳим қадамга айланди.

 

Таъкидлаш жоизки, Ан Фендзи ва Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ўртасидаги учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Якунда чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

 

Шунингдек, 2023 йилда Экология вазирлиги ходимлари Хитойда тажриба алмашиш бўйича ўқув дастурларида иштирок этишди, бу эса ходимларга ўз билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини берди. Қолаверса, бугунги кунда Хитой билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ҳамда Қор қоплони ва унинг экотизимини сақлаш бўйича глобал дастур (ГСЛEП) каби халқаро платформалар доирасида ҳамкорлик қилинмоқда. Қолаверса, ХХР билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

 

Маълумот учун, Хитой унумдор тупроқларни табиатнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам берувчи экологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Чўлланишга қарши курашиш ва экотизимларни тиклашда ҳам катта тажрибага эга. Хусусан, сўнгги 10 йилда “Уч шимол” лойиҳаси доирасида ўрмонлар майдони 33,3 миллион гектардан ортиқроққа кўпайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинди. Шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан экологик тоза бинолар қуриш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"