Ўзбекистон

"Табиатга саёҳат” электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади

Президент қарорига мувофиқ, шунингдек, қўриқхоналар, миллий боғлар ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйилади.

"Табиатга саёҳат” электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади

 

Юртимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда экологик туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилади. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида белгилаб қўйилган.

 

Жорий йилнинг 12 январь куни қабул қилинган қарорда туризм хизматларини диверсификация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш орқали тоғли ва чекка ҳудудлар ҳамда чўл минтақаларидаги аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсад қилинган.

 

Қарорга кўра, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (экоҳудудлар) жойлашган ер участкалари комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Бунда ер участкалари “E-autsion” электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик ўзгартириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага берилади.

 

Шунингдек, туристик кластерлар ҳудудидаги туристик объектлар енгил ва тез қуриладиган конструкция ҳамда экологик тоза қурилиш материалларидан барпо этилади.

 

Қолаверса, Экология вазирлиги томонидан экоҳудудларни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади. Дастурлар кластерларда туризм хизматларини кўрсатишда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслик масаласига қаратилади.

 

Қарорга кўра, қуйидагилар ҳам амалга оширилади:

 

— экоҳудудларнинг мавжуд табиий ресурсларидан келиб чиққан ҳолда туристик сўқмоқлар, селфи зона ва пикник зоналар, манзарали томоша майдончалари ва ҳайвонларни масофадан кузатиш имконини берувчи фототурлар ташкил қилиш;

 

— чиқиндиларни ташлаш ва экоҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари нуқталарини белгилаш ҳамда экологик талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш;

 

— кемпинг, глемпинг, ўтов, экоуйлар ва бошқа турдаги жойлаштириш воситаларини ўрнатиш;

 

— экоҳудудларга кириш қисмида электромобиллар учун қувватлантириш станциялари, кўчма ресторанлари бўлган автотураргоҳлар қуриш;

 

— экоҳудудларда туристлар ўзлари керакли маълумотларни олишлари учун ташриф марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

 

Туристик кластерларда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ер участкасини ижарага беришда қуйидаги талаблар қўйилади:

 

— экоҳудуднинг экологик ҳолати ва туризмни ривожлантиришнинг барқарорлигини таъминлаш;

 

— экоҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

 

— экологик талаблар асосида туризм хизматларини диверсификация қилиш ва хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш;

 

— энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизим яратиш;

 

— янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш;

 

— экоҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

 

— инновацион ва замонавий туризм инфратузилмасини яратиш;

 

— автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали ташриф буюрувчилар оқимини кўпайтириш;

 

— экоҳудуддаги туристик сўқмоқлар ва йўл кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

 

— янги туризм хизматлари (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиш;

 

— экоҳудуднинг ишлаб чиқилган бренди асосида тарғибот дастурларини амалга ошириш;

 

— экоҳудуднинг рекреацион салоҳиятини ошириш.

 

Қарорга кўра, Сурхон, Ҳисор, Нурота, Зомин давлат қўриқхоналари, “Судоче-Акпекти”, “Барсакелмес” давлат буюртма қўриқхоналари, “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, Марказий Қизилқум, Жанубий Устюрт, Зарафшон, Хоразм, Зомин, Юқори Тўпаланг, Боботоғ миллий табиат боғлари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги, шунингдек, Бурчмулла, Қизириқ, Бойсун, Боботоғ, Ҳисор, Узун, Сурхондарё, Деҳқонобод, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ва Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида экотуризм хизматлари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрга қадар “Табиатга саёҳат” электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади. Улар туристик кластерларнинг электрон харитаси, туристик кластерларнинг ташриф марказларида кўрсатиладиган хизматлар, саёҳатни режалаштириш ва жойлаштириш воситаларини олдиндан банд қилиш имконияти, мавжуд тоғ ва ғорлар, туристик сўқмоқлар ва уларнинг имкониятлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

 

Шу билан бирга, 2027 йил 1 январга қадар чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматлар кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, СПА-меҳмонхоналар, санаторий ва пансионатлар) ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари уч йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг 50 фоизини тўлайди. Чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар ҳам хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғининг 50 фоизидан озод қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Табиатга саёҳат” электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади | Zamon.uz