Ўзбекистон

Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин

Жанг 17 феврал куни Саудияда бўлиб ўтади.

Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин

 

Баҳодир Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин. Бу хабар америкалик таниқли журналист Дэн Рафаэль томонидан тарқатилди. Аммо ҳозирча турнир ташкилотчилари бу маълумотни расман тасдиқлашгани йўқ.    

 

Шу йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

 

Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечади. Унда WBC чемпиони Тайсон Фьюри қолган камарлар соҳиби Александр Усикка қарши рингга кўтарилади.

 

"Kingdom Arena" мезбонлик қилувчи ушбу проф бокс кечасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳам ўз жангини ўтказади. Буни Top Rank промоутерлик компанияси расмийлари ҳам тасдиқлашганди.

 

Маълумотларга кўра, мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз шу куни черногориялик Дилан Прашовичга қарши рингга чиқади. Бу хабар америкалик таниқли журналист Дэн Рафаэль томонидан тарқатилди. Аммо ҳозирча турнир ташкилотчилари бу маълумотни расман тасдиқлашгани йўқ.

 

Таъкидлаш жоиз, 29 ёшли Прашович профессионал фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба (14 нокаут) ва 3 мағлубият қайд этган. Фаолиятидаги илк мағлубиятини 2021 йилда биринчи оғир вазнда WBO чемпиони Лоуренс Околидан қабул қилиб олган. Шундан сўнг у Айзек Чемберлен ва Алексей Папинга ҳам имкониятни бой берди. Кейин эса Прашович супероғир вазн тоифасига ўтди ва икки ғалабага эришди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин | Zamon.uz