Ўтган йили Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати қандай бўлган?
Статистика агентлиги маълумотларни очиқлади.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
•ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106 %
•саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106 %
•қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,4 %
•чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,1 %
•бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 113,7 %
•қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 104,1 %
•ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,9 %
•экспортнинг ўсиш суръати – 123,8 %
•импортнинг ўсиш суръати – 124 %
•фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 485 024 та
•транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 101,8 %
•транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 104,2 %
•аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 104,6 %.







