Ўзбекистонда Спорт вазирлиги ташкил этилмоқда
Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилади.
Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.







