Ўзбекистон

Қум-шағал маҳсулотларини қазиб олишга мораторий ўрнатилади

Бу Президентнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилган.

Қум-шағал маҳсулотларини қазиб олишга мораторий ўрнатилади

Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий ўрнатилади. Ўзбекистон Президентининг “Сув ҳавзаларида норуда материалларини қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида шу ҳақда маълум қилинди. 

 

Фармонга кўра, эндиликда дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш фақат «Э-аукцион» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.

 

Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун жарима миқдори 10 бараварга оширилади. Шунингдек, жазо чораларидан бири сифатида ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш жазосини белгилаш ҳам режалаштирилган.

 

Экология вазирлиги дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олишни “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси, Экологик назорат инспекцияси ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамкорлигида мониторинг қилади ва доимий рейдлар ўтказиб, тартибни бузган шахсларга нисбатан чоралар кўриб боради.

 

Бундан ташқари, қум-шағал қазиб олиш борасида янгидан лицензия бериш жараёни тўхтатилди. “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан илгари берилган лицензиялар эса текширилди. Коррупцияга йўл қўйилган ҳолатлар аниқланиб, ноқонуний лицензиялар бекор қилинди. Шунингдек, янги конлар фаолиятини камчиликсиз йўлга қўйишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу конлар қум-шағал нархларининг қимматлашишига йўл қўймайди.

 

Фармонга мувофиқ, вазирлик томонидан қуйидаги чора тадбирлар амалга-оширилади:

 

— ер усти табиий сув объектларининг ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналарида норуда материалларини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади;

— дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридаги бузилган ерлар босқичма-босқич рекултивация қилинади;

— табиий ландшафтни қайта тиклаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қум-шағал маҳсулотларини қазиб олишга мораторий ўрнатилади | Zamon.uz