Қуйи Чирчиқда 15 ёшли бола 90 фоиз куйиб кетди
Болалар Омбудсмани унинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида 15 ёшли бола 90 фоиз куйиб кетди. Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, 2008 йилда тугилган Ж.Ж. 2023 йил 4 октябрда жиддий куйиш жарохатини олганидан сўнг Республика шошилинч ёрдамга олиб келиниб, у ерда барча тез тиббий ёрдам чоралари кўрилган ва 2 ой давомида шифокорлар томонидан даволаниб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.
Сўнг эса жароҳатлар даражаси мураккаблигига ва доимий тиббий кузатув талаб этишига қарамай Ж.Ж. ота-онаси томонидан уй шароитида парвариш қилиш учун олиб кетилган.
Ҳозирда Ж.Ж. га зарур тиббий муолажалар кўрсатилган ва доимий шифокор кузатуви бириктирилган. Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қизга мунтазам даволаниш учун керак бўлган дори-дармонлар таъминланмоқда ҳамда унга ногиронлик нафақасини белгилаш учун керакли тиббий ҳужжатлар тўпланиш жараёнида.







