Ўзбекистон

Сурхондарёда мактаб болалари овқатдан заҳарланди

Ҳолат бўйича расмийлар изоҳ берди.

Сурхондарёда мактаб болалари овқатдан заҳарланди

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жорий йилнинг 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди.

 

Расмий хабарларга кўра, мактаб-интернат ётоқхонасига 120 нафар ўқувчи жойлашган бўлиб, шундан 32 нафарида 2024 йил 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган.

 

Мазкур ҳолат бўйича мактаб-интернат ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган, қўшимча ёрдам учун тез ёрдам ходимларининг кўрсатмасига кўра туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

 

Жорий йилнинг 19 январь куни Сариосиё туман Санитария ва эпидимиoлогия осойишталик маркази томонидан мактаб-интернат ошхонасининг санитария ҳолати тўлиқ ўрганилиб, 18 январь куни ўқувчиларга берилган нонушта, тушлик ва кечки овқат намуналари таҳлил учун олинган.

 

Ҳозирда барча ўқувчиларнинг соғлиги яхши. Вазият ИИБ, СЭС ҳамда таълим муассасалари агентлиги томонидан назоратга олинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда мактаб болалари овқатдан заҳарланди | Zamon.uz