Ўзбекистон

6 та вазирлик ишонч телефонлари “ишончсиз” бўлиб чиқди

Антикоррупция агентлиги бу бўйича тақдимнома киритди.

6 та вазирлик ишонч телефонлари “ишончсиз” бўлиб чиқди

 

Қайта алоқа тизимлари фаолиятидаги қонунбузилиши ҳолатлари учун айрим вазирлик ва ҳокимликларга тақдимнома киритилди.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида йўлга қўйилган қайта алоқа тизимларининг самарадорлиги даражаси, шунингдек, ишонч телефонлари фаолиятининг сифати “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбири орқали ўрганиб борилмоқда.

 

Бундай тадбирлар орқали қайта алоқа тизимининг самарадорлиги даражаси телефон қўнғироқларга ўз вақтида жавоб берилиши, алоқа рақамлари орқали ариза, таклиф ва шикоятлар қолдириш имконияти яратилганлиги, шунингдек, мурожаат этувчиларга реал вақт режимида ўзлари масъул бўлган соҳага оид тушунтириш ва юридик маслаҳатлар бериш механизми жорий этилганлиги баҳоланади.

 

Жумладан, 2024 йил 10-16 январь кунлари давомида 21 та вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.

 

Ўрганишларда қатор вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларда эълон қилинган идоравий алоқа (ишонч телефонлари) рақамлари орқали бир неча бор боғланишга ҳаракат қилинганда, қўнғироқлар жавобсиз қолдирилди.

 

Айримларида эса “Ишонч телефонлари хизмат фаолияти регламенти”га мувофиқ, телефон қўнғироқларини қабул қилиш узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида амалга оширилиши тўғрисида маълум қилинган бўлса-да, ўрганиш давомида мазкур алоқа рақамлари ишчи ҳолатда эмаслиги аниқланди.

 

Шу каби қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича 6 та вазирлик (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Қишлоқ хўжалиги, Транспорт, Энергетика ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва 2 та вилоят ҳокимлиги (Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлиги)га тақдимномалар киритилди.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

6 та вазирлик ишонч телефонлари “ишончсиз” бўлиб чиқди | Zamon.uz