Ўзбекистон

Ўзбекистон — Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтди

Унга Урумчи шаҳри мезбонлик қилди.

Ўзбекистон — Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтди

 

22 январь куни Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Урумчи шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтди, унда асосий вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда 1200 дан ортиқ икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Хитой делегациясига эса ХКП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном тумани Партия қўмитаси котиби Ма Синруй бошчилик қилди.

 

Делегациялар раҳбарлари қутлов сўзи билан чиқишлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйгани икки давлат раҳбарларининг оқилона, ​​узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати туфайли эришилганини таъкидладилар. Кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларида сезиларли ютуқларга эришилди, томонлар бир-бирини ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳар томонлама стратегик шериклар сифатида қабул қилмоқда.

 

Савдо ва сармоявий шерикликнинг ижобий динамикаси қайд этилди. Охирги олти йилда товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошиб, 14 млрд. доллардан ошди. Бу кўрсаткични яқин йилларда 20 млрд. долларга етказиш учун барча зарур имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Хитойдан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 15 млрд. долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 2 мингдан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2023 йилда Хитой компаниялари иштирокида умумий қиймати қарийб 2 млрд. долларлик 60 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Хитой компаниялари мамлакат саноат соҳасини модернизация қилишда етакчи ҳамкорларга айланмоқда.

 

Иштирокчилар эътибори Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга қаратилди. Хусусан, бир қатор рухсатнома ва лицензиялар бекор қилинди, хусусий мулк дахлсизлиги ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилди, хорижий инвесторлар ўз акцияларидан олинган дивидендлар бўйича уч йил муддатга солиқ тўлашдан озод этилди, 7 (етти) мингдан ортиқ номдаги хомашё ва товарлар учун божхона тўловлари бекор қилинди, йирик банклар, саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш Дастури ишга туширилди, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 млрд. долларлик капиталга эга Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. “Саноат ипотекаси” жорий этилди. Натижада кейинги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим баробардан, корхоналар сони икки баробар, саноат ўсиши 40 фоиздан ошди. 2023 йилда мамлакатга 22 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

 

Ҳудудлар ва ишбилармон доиралар вакилларининг бевосита ўзаро ҳамкорлигини ошириш орқали  икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришнинг кейинги қадамлари ва истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Шу нуқтаи назардан, уларни қўшма ташаббусларни амалга оширишга жалб этиш, Ўзбекистон вилоятлари ва Хитой провинцияларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳияти кўргазмаларини мунтазам ўтказиш механизмини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳамкорликда эришилган келишувлар амалга оширилишини доимий равишда мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

 

Делегациялар раҳбарлари ишбилармон доиралар раҳбарларини мамлакатларимиз иқтисодиётининг рақобатбардош афзалликлари асосида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш, талабга жавоб берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги бозорларни биргаликда ўзлаштириш бўйича саноат кооперациясини ривожлантириш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга, шунингдек, ўзаро савдо алоқалари ҳажмини оширишга чақирди.

 

Форум "Б2Б" ва "Б2Г" музокаралари сессияси билан давом этди, унда икки мамлакат компаниялари раҳбарлари тафсилотларни муҳокама қилишди ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўзаро манфаатли янги шартнома ва битимлар тузишга муваффақ бўлишди.

 

Форум якуни бўйича Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва Хитойнинг тегишли провинциялари ўртасида мустаҳкам иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни ўрнатишга оид 27 та ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида 30 та битим ва шартномалар имзоланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

18 ноябрь тонгга яқин эса аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.