Ўзбекистон

Пекинда Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди

Унда 70 та икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Пекинда Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди

Бугун, 22 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон–Хитой таълим форуми ўтказилди.

 

Форумда Ўзбекистон томонидан 37 та, Хитой томонидан 110 та етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, жами 250 нафар иштирокчилар қатнашди.

 

Форум аввалида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири ўринбосари Чен Сзе ўртасида учрашув ўтказилиб, тадбирнинг ва Олий даражадаги ташрифнинг икки томонлама алоқалар ривожидаги ўрни ҳақида суҳбат қурилди. Шунингдек, томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

 

Форумни Тадбирни Хитой Таълим вазири ўринбосари Чен Сзе, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов очиб бердилар. Тадбир ялпи мажлис ва 4 та панель сессиялардан ташкил топди. Мазкур Форумда Ўзбекистон томонидан 37 та, Хитой томонидан 110 та етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, жами 250 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

 

 

Форум доирасида Ўзбекистон-Хитой олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан 4 та йўналишда – аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, АКТ, гуманитар фанлар, тиббиёт ва фармацевтикага бағишланган панель сессиялари бўлиб ўтди.

 

 

Тадбир давомида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида 70 та икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, 5 та олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур қўшма таълим дастури асосида 300 дан ортиқ талабалар Хитойнинг илғор университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, Форум доирасида 100 дан ортиқ Ўзбекистон талабалари учун грант дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

 

 

Форумда Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари ҳамкорлиги тўғрисида Пекин декларацияси қабул қилинди. Ушбу Декларация доирасида Хитой ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида институционал платформа яратиш, Хитой-Марказий Осиё таълим ҳамкорлиги моделини шакллантириш, академик алмашинув дастурларини янада ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Форум доирасида аниқ фанлар, муҳандислик, АКТ, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида университетлараро учрашувлар ташкил этилди ва қатор ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.