Алимент тўламаган 6 нафар ота қамалди
Ҳолат Бухоро вилоятида содир бўлган.

Таъкидланишича, бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувида бўлган бу оталарнинг ҳар бири бир нафардан фарзанди моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
"Жорий йилнинг 17 январида Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судида маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ҳар бир отага 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди. Улар бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай турли баҳоналарни рўкач қилиб келишган. Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг қамоқ жазосини ўтагани уларни алимент тўловидан озод қилмайди, қарздорлигича қолади", – дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, 6 нафар ота жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган







