Ўзбекистон

"Маҳалла еттилиги" ходимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади

Бугундан Давлат бошқаруви академиясида Республика бўйлаб “маҳалла еттилиги”ни қайта тайёрловчи тренерлар ўқитилишига старт берилди.

"Маҳалла еттилиги" ходимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади

Маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат “маҳалла еттилиги” бугун том маънода фуқароларнинг деярли барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда, уларга қулай шарт-шароит яратишда хизмат қиладиган муҳим тизимга айланиб улгурди.

 

Ушбу тизимни янада самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор вазифалар белгилаб берилган. Ҳусусан, “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилувчи давлат хизматчиларини замонавий тажрибалар асосида ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш шулар жумласидандир.

 

Республикамизда 10 мингга яқин маҳаллалар борлиги, ҳамда мавжуд “маҳалла еттилиги” вакилларининг умумий сони 55 мингдан ортиқлиги инобатга олинса, уларни қайта тайёрлаш кўп вақт ва ресурсни талаб этувчи мушкул ишдек туюлиши мумкин.

 

Эндиликда ушбу вазифани бажариш мақсадида тренерларни ўқитиш жараёни бошланди. Улар эса ўз ўрнида Республика бўйлаб тарқалиб,  “маҳалла еттилиги”ни қайта тайёрлаш, замон талабидаги билим ва тажрибани етказиш вазифаси билан шуғулланадилар.

 

Бугун Академияда ташкил этилган махсус ўқувда Жиззах, Сирдарё,  Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 157 нафар тренерлар иштирок этмоқдалар. Қолган вилоятлардан тренерларни тайёрлаш 25-26 январь кунлари амалга оширилади.

 

Махсус ўқув дастурининг очилиш маросимида Давлат бошқаруви академияси ректори А. Бекмуродов сўзга чиқиб, маҳаллаларнинг бугунги кунда ҳаётимизда тутган ўрни ҳамда ушбу ўқувлардан кутилаётган натижалар тўғрисида сўз юритди.

 

Шундан сўнг Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О. Хасанов йиғилганларга "маҳалла еттилиги"ни ўқитишда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги тўғрисида гапирди.

 

Маълумот учун: Барча тренерлар Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 23-26 январь кунлари   тайёрланади. 2024 йил 29 январидан 25 февралига қадар Республикадаги мавжуд 55 мингдан ортиқ "маҳалла еттилиги"га кирувчи масъуллар ўқитилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Маҳалла еттилиги" ходимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади | Zamon.uz