Ўзбекистон

Отабек Сатторийнинг қачон озодликка чиқиши маълум бўлди

Сурхондарёлик блогер тез орада озодликка чиқиши мумкин.

Отабек Сатторийнинг қачон озодликка чиқиши маълум бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фасебоок'даги саҳифасида маълум қилди.

 

Жамият ахборот хизматининг билдиришича, Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти Абдураҳмон Ташановнинг икки маҳкум — Даулетмурат Тожимуратов ҳамда блогер Отабек Сатторий билан учрашувига имконият яратиб берган. 

 

Жамиятимиз фаоли Абдураҳмон Ташанов шу йилнинг 12 январь куни Навоийда Даулетмурат Тожимуратов, 13 январда эса Қаршида блогер Отабек Сатторий билан учрашди. Ташановга кўра, икки маҳкумнинг ҳам соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан эътирози йўқ. Улар ўзларига нисбатан чиқарилган суд ҳукмларидан норози, келгусида ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашни давом эттиришмоқчи, — дейилади жамият ахборот хизмати хабарида. 

 

Абдураҳмон Ташановнинг Қаршидаги манзил калония бошлиғига таяниб ёзишича, блогер Отабек Сатторий 2024 йилнинг апрель ойи охири ёки май ойи бошида озодликка чиқади. 

 

Қаршидаги манзил колонияда блогер Отабек Сатторий билан учрашув жуда яхши ўтди. Отабек аввало ўзини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. Колония бошлиғининг таъкидича, апрель охири, майнинг бошларида у озодликка чиқади. Тикув цехида ишламоқда, — дейди у. 

 

Маҳкум Отабек Сатторий “Қамоқдаги расмим интернетга чиқишини истамайман”, дея суратга шунчаки эсталик учун тушишини билдирган. 

 

Отабекнинг таъкидича, ўзига чиқарилган суд ҳукми бўйича қайта шикоят қилиш нияти йўқ. Тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни юксак салоҳиятли лидер, деб билади ва унга хизмат қилишдан ўзидан фахр туяди. Ташанов эса уни жазо муддати битгач, ўзини оқлашга уринишга чақирган, — дейилади жамият ахборот хизмати тарқатган маълумотда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Отабек Сатторийнинг қачон озодликка чиқиши маълум бўлди | Zamon.uz