Самарқандда 753 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







