Ўзбекистон

«Шарқ» нашриёти бинолари Маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йилнинг 20 сентябрида «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари ва ЎзА биносини ягона мулкий мажмуа сифатида савдога қўйган эди.

«Шарқ» нашриёти бинолари Маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

Маданий мерос объектлари рўйхатида борлиги туфайли сотилмай қолган «Шарқ» нашриёти бинолари ушбу рўйхатдан чиқарилди. 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилди. Унда Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқариб юборилган.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил 20 сентябрида «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари ва ЎзА биносини ягона мулкий мажмуа сифатида савдога қўйган эди.

 

Шундан кейин Маданий мерос агентлиги ҳар иккала бино Ўзбекистон моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганини эслатиб, уларни аукциондан олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш берган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

«Шарқ» нашриёти бинолари Маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди | Zamon.uz