1 апрелдан чиқинди ташиш нархи ошади
Бу ўзгариш декабрдаги қонунда белгиланган.

2024 йилинг 1 апрелидан чиқинди билан боғлиқ хизматлар учун ноль даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинади.
Масалан, амалдаги чиқинди ташиш хизмати нархи 4 минг сўм бўлса, 1 апрелдан бошлаб унга 12 фоиз ҚҚС қўшилиб 4480 сўмни ташкил қилади.
Бу ўзгариш 28 декабрда қабул қилинган 891-сонли қонунда белгиланган.







