Ўзбекистон

Бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектураси сақлаб қолинади

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектураси сақлаб қолинади

 

“Шарқ” нашриёт матбаа корхонаси” АЖга тегишли бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган бино-иншоотлар бугунги кунда бўш эканлиги ва таъмирталаблиги сабабли хусусийлаштирилиши белгиланган.

 

Ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг қуйидаги асосий шартлари белгиланган:

 

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (УзА)нинг маъмурий биноси ҳамда Бухоро ва Буюк Турон кўчалари кесишмасидаги 4-қаватли маъмурий бино (“А.Навоий театри” томонидаги қисми) ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;

 

келгусида қурилиш таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш.

 

Бу дегани харидор, мулкий мажмуанинг ушбу қисмлари ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолинишини таъминлайди, таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширади, агарда мазкур шартлар харидор томонидан бузилган тақдирда, хусусийлаштириш масаласи шартнома талабларига асосан қайта кўриб чиқилади.

 

Ушбудан келиб чиқиб, жамоатчиликни безовта бўлмасликларини сўраймиз ва мулкий мажмуани хусусийлаштириш ишлари қатъиян юқоридаги талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб борилиши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектураси сақлаб қолинади | Zamon.uz