Ўзбекистон

Россияда эмаклаб юришга мажбурланган мигрантлар бўйича изоҳ берилди

Маълум қилинишича, улар рейд пайтида қочишга уринган.

Россияда эмаклаб юришга мажбурланган мигрантлар бўйича изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурилиш майдонларининг бирида рейд ўтказилгани ва унда бир гуруҳ муҳожирнинг ўрдаксимон юришга мажбурлангани акс этган видеолар тарқалганди.

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлганини маълум қилди. 

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 17 январь куни Екатеринбург шаҳрида жойлашган қурилиш майдонларининг бирида содир бўлган. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари қурилиш объектларида ишлаётган мигрантларга рейд ўтказган ва уларга нисбатан ғайриинсоний усулларни қўллаб, камситган. 

 

Билдирилишича, ушбу қурилиш ишларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари вақтинча ишлаб келган. Рейд давомида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланган. Сўнгра улар патентсиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани сабабли суднинг қарори асосида Екатеринбург шаҳри Горнистов 15/4-уйда жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон фуқароларининг сўзларига кўра, эмаклаб юришга мажбурланган мигрантлар ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари қурилиш биносига кирган вақтда қочишга ҳаракат қилган.  Аммо бинонинг орқа томонидан қочётган вақтида қўлга олинган. Фуқароларнинг ушбу ҳаракатларига жавобан ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари уларни ўтириб юришга мажбур қилган.

 

“Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда юртдошларимизга ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади агентлик хабарида. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россияда эмаклаб юришга мажбурланган мигрантлар бўйича изоҳ берилди | Zamon.uz